Гриппостад Рино rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди – 0,5 мг, Ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди 50% ли эритма, лимон кислотаси моногидрати, натрий цитрати дигидрати, глицерин 85% (глицерол), тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ксилометазолин

Препаратнинг савдо номи:

Гриппостад Рино

Фармакалогик гуруҳи:

антиконгестив восита – вазоконстриктор (алфа-адреномиметик).

Дори шакли:

бурун томчилари (болалар учун)

тиниқ, рангсиздан бироз бўялгангача бўлган, кўринарли ёт заррачалардан ҳоли, ҳидсиз эритма.

антиконгестив восита – вазоконстриктор (алфа-адреномиметик).

R01AA07

Ўткир аллергик ринит, ринит кўринишлари билан кечувчи ўткир респиратор касалликлар, синусит, поллиноз, ўрта отит (бурунхалқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун). Беморни бурун йўлларидаги диагностик муолажаларга тайёрлаш.

Бурун ичига. Эмизикли болалар ва 6 ёшгача бўлган болалар учун – ҳар бир бурун йўлиги 0,05% ли эритма 1-2 томчидан кунига 1 ёки 2 марта; кунига 3 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Шифокор белгилаган ҳоллардан ташқари ҳолларда, Гриппостад®  Рино 5 кундан ортиқ ишлатилиши мумкин эмас. Препаратни бирнеча кундан кейин такрор ишлатиш мумкин. Даволашнинг давомлилигини шифокор белгилайди.

Кўп марта (кунига 4 мартадан ортиқ) ва/ёки узоқ вақт (7 кундан ортиқ) қўлланганида – бурунхалқум шиллиқ қаватининг таъсирланиши ва/ёки қуриши, ачишиш, санчиқ, аксириш, гиперсекреция. Кам – бурун шиллиқ қаватининг шиши, юрак уриши, тахикардия, аритмиялар, артериал босимни ошиши, бош оғриғи, қусиш, уйқусизлик, кўришни бузилиши; депрессия.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, артериал гипертензия, тахикардия, яққол атеросклероз, глаукома, атрофик ринит, тиреотоксикоз, бош мия пардаларидаги жарроҳлик аралашувлари (анамнездаги). Қандли диабетда, феохромоцитомада, 2 ёшгача бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Моноаминооксидаза ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар билан номутаносиб.

Қўллашдан олдин бурун йўлларини тозалаш лозим. Узоқ вақт давомида (7 кундан ортиқ), масалан, сурункали ринитда қўллаш мумкин эмас. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Препарат тўғри қўлланганида препаратнинг дозасини ошириб юбориш мумкин эмас, чунки препарат маҳаллий қўлланганида амалда сўрилмайди. Бироқ тавсия этилган дозалар бир неча марта оширилганида ножўя таъсирларининг кучайиши кузатилади. Даволаш: симптоматик.

“ШТАДА Арцнаймиттел АГ”, Германия Штадаштарассе 2-18 Д-61118 Бад Вилбел, Германия, тел.: (+49) 6101-60 30, факс: (+49) 6101-60 32 59 Интернет: ҳттп:www.стада.де

“ШТАДА Арцнаймиттел АГ”, Германия Штадаштарассе 2-18 Д-61118 Бад Вилбел, Германия, тел.: (+49) 6101-60 30, факс: (+49) 6101-60 32 59 Интернет: ҳттп:www.стада.де

Рецепциз

Гриппостад® Рино, бурун томчилари 0,05% ли эритма 10 мл дан полипропилен ҳимоя қопқоқчали, пипетка билан жиҳозланган қаҳрабо рангли шиша флаконда. Ҳар бир флакон препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

4 йил.